«маданий мерос объекти» тегли мақолалар


Модернизм давридаги 10 та бино миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади
23 апрель 2024, 11:51

Модернизм давридаги 10 та бино миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига модернизм даврига оид янги 10 та бино киритилиши, 10 тасининг мақоми ўзгартирилиши кутилмоқда. Улар орасида «Ўзбекистон» меҳмонхонаси, «Космонавтлар» метро бекати ва Авиасозлар саройи бор.

Сурхондарёда археологик ёдгорлик молхона қуриш учун бузиб ташлангани аниқланди
27 март 2024, 10:56

Сурхондарёда археологик ёдгорлик молхона қуриш учун бузиб ташлангани аниқланди

Учта ҳудудда археологик ёдгорликларга қарийб 30 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Хусусан, V-VII асрларга оид Каттатепа ёдгорлиги молхона қуриш учун бузилган, Бадахшонтепа объекти экин майдонига айлантирилган ва Толмозортепа техника ёрдамида текислаб юборилган.

Маданий мерос объекти бор ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланиши мумкин
26 сентябрь 2023, 14:49

Маданий мерос объекти бор ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланиши мумкин

Моддий маданий мерос объекти жойлашган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқаришни тақиқловчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу ҳуқуқбузарликни кўп миқдорда содир этиш фуқароларга БҲМнинг 25 бараваригача (ҳозирда 8,25 млн сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарининг маданий мерос объекти бор кўчаларга кириши тақиқланди
16 август 2023, 14:50

Оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарининг маданий мерос объекти бор кўчаларга кириши тақиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда маданий мерос объектлари бор кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарининг кириши тақиқланди.

Бухородаги 5 та археологик ёдгорликка 291 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди
27 май 2023, 10:38

Бухородаги 5 та археологик ёдгорликка 291 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди

Ромитан туманидаги 5 та археология ёдгорлигига жами 291,4 млрд сўмлик жиддий шикаст етказилган. Уларда ноқонуний қазиш ва бузиш ишлари олиб борилган. Ёдгорликлар орасида энг катта зарар ўрта асрларга оид Тепа-9 объектига етган.

Тошкент вилоятида маданий мерос объектларига зарар етказганлар қамалди
24 феврал 2023, 17:31

Тошкент вилоятида маданий мерос объектларига зарар етказганлар қамалди

Нурафшон шаҳрида «Улкан Тўйтепа» археология ёдгорлигига 300 млн сўмдан ортиқ зарар етказган фуқаро 1 йилу 7 ойга, Қибрай туманида «Қиличли ота» зиёратгоҳини таъмирлаш учун ажратилган маблағнинг 263 млн сўмини талон-торож қилган шахс эса 5 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Иккита археология ёдгорлигига 1,8 млрд сўмлик зарар етказилди
15 август 2022, 20:44

Иккита археология ёдгорлигига 1,8 млрд сўмлик зарар етказилди

Бош прокуратура Қашқадарё ва Самарқанд вилоятидаги иккита археология ёдгорлигига зиён етказилгани ҳақида хабар берди. Зарар 1,8 млрн сўмни ташкил этади.

Янгиқўрғонда яна бир археология ёдгорлиги вайрон қилинди
9 август 2022, 18:11

Янгиқўрғонда яна бир археология ёдгорлиги вайрон қилинди

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида «Ўрдатепа» археология ёдгорлиги вайрон қилиниб, унинг ўрнига икки фуқаро уй қургани аниқланди. Аввалроқ худди шу тумандаги «Гаистонтепа» археологик ёдгорлиги бутунлай вайрон бўлгани хабар қилинган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг